Жалолобод вилоятининг Новкен туманининг 15 ёшдаги мактаб ўқувчисига ўқ тегиб вафот этди. Бу ҳақда 4 сентябрда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, Новкен туманининг Шайдан қишлоқ ҳукуматининг 42 ёшдаги турғуни 25 августдан 26 августга ўтар кечаси соат тахминан 00:30да мазкур қишлоқ ҳукуматидаги почтанинг ёнида тўпланиб ўтирган болалар томонга ўзинининг ов милтиғи билан ўқ отувчи қуроли билан бир марта ўқ чиқарган.
Унинг отган ўқи ўша қишлоқнинг 15 ёшдаги турғунининг бошига тегиб, олган жароҳати сабаб касалхонада ўзига келмай кўз юмган.
Воқеа Новкен туман ИИБнинг жиноятларнинг умумий реестрига қайд этииб, Жиноят ва жазо кодексининг «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди.
Воқеага гумонланувчи қатори Новкен туманининг Шайдан қишлоқ ҳудудининг 42 ёшдаги турғуни қўлга олиниб, 2 ойлик муддатга вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
Ҳозирда тергов амаллари олиб борилмоқда.
4 августда Ўш вилоятининг Қорасув туманида 30 ёшдаги киши ўқдан жароҳат олиб, жонлантириш бўлимига тушган.
Ўш вилоят милициясидан «Клооп»га воқеага алоқадор ва гувоҳ бўлганларни аниқлаш ишлари олиб борилаётганини айтишган.