МХДҚ Патруль милиция ходимидан 60 минг сом олган блогерни қўлга олди

119
Гумондор. Сурат: МХДҚ.

Чуй вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг ходимидан 60 минг сом талаб қилган блогер Алина Жумагулова қўлга олинди. Бу ҳақда 4 сентябрда МХДҚ билдирди.

Маълумотга кўра, гумондор Сўқулуқда жойлашган меҳмонхонада милиция ходимини хизмат машинаси билан юрганини видеога олган. Кейин бу ходимни «видеони интернетга жойлайман» деб қўрқитиб, пул олган.

Бу бўйича махсус хизмат «Пора талаб қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, гумондорни 30 августда қўлга олган. Ҳозир у МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойида. Иш бўйича текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи