Қирғизистонлик ўқувчилар Венгрияда информатика бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда 4 сентябрда Таълим ва фан вазирлигидан хабар беришди.
Маълумотларга кўра, 35 марта уюштирилаётган танлов Венгриянинг Зегед шаҳрида 28 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтди. Унда Қирғизистондан тўрт нафар ўқувчи иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди:
- Бишкек шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги лицейнинг 11-синф ўқувчиси Айдар Мундузбаев кумуш медални қўлга киритди.
- Жалолобод шаҳридаги Қурманбек Баатир номидаги лицейнинг 11-синф ўқувчиси Тенгиз Беккойонов ва Норин шаҳридаги Муратбек Субакожоев номидаги лицейнинг 10-синф ўқувчиси Алихон Айдарбеков бронза медалини қўлга киритди.
- Талас шаҳридаги Манас-Ата лицейининг 11-синф ўқувчиси Байторо Майрамбеков эса фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Халқаро олимпиадага иштирок этган Қирғизистон жамоаси раҳбари Павел Панков ҳисобланади. Ўқувчиларни имтиҳонга тайёрлаган ўқитувчи —етакчининг ёрдамчиси Қиличбек Ураимов.
International Olimpiad in Informatics — информатика бўйича дунёдаги йирик олимпиада бўлиб ҳисобланади. Унга ҳар бир давлатдан тўрттадан ўқувчи иштирок эта олади. Бу йилги танловда 90 давлатдан 355 нафар ўқувчи иштирок этди.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи