«Дордой» ва «Жунхай» бозорининг савдогарлари норозилик акциясига чиқди

113

Бишкек четидаги «Дордой» ва «Жунхай» бозорларининг савдогарлари 4-сентябрда норозилик намойишига чиқиб, иш ташлашганини билдиришди. ОАВнинг маълумотига кўра, йиғилганлар Солиқ хизматининг ҳаракатидан норози.

Kaktus.media нашри «Дордой» бозорининг маъмурияти олдига 500 нафарга яқин сотувчи йиғилган. Улар Солиқ хизмати раисининг ўринбосарини кутишаётгани айтилган.

Акция иштирокчиларидан бири Аиза Рисбекова «Азаттиқ»қа Солиқ хизматининг ходимлари бир ҳафта олдин ўнлаган омборга муҳр босиб кетганини айтди.

«Омборда турган товарнинг умумий нархидан 10% солиқ сифатида тўланглар демоқда. Аммо бу биз учун кўп чиқим. 30 йилдан бери бизга товарлар қора бозордан келади. Бунинг устига бизнинг товарларни яқин Қозоғистон ва Россия олади. Ишимиз аввалгидай бўлмаяпти. 10% тўлай олмаймиз, омборларимизни очиб берсин», — деб билдирди у.

Айрим тадбиркорларнинг айтишича, уларнинг омборлари икки ойдан бери очилмай турган, 1 миллион сомдан ортиқ солиқ тўлаб очтиришган.

«Дордой» комплексининг касаба уюшмасининг бошчиси Дамира Доолоталиева товар сақланган 800 контейнер ёпиқ бўлганини айтди.

«Солиқ хизмати товар қаердан, қандай нархда келганини кўрсатинглар деб талаб қилмоқда. Бироқ бизнинг савдогарларни бундай қоғозлари йўқ», — деди Доолоталиева Солиқ хизмати билан музокаора бораётганини қўшимча қилди.

Солиқ хизматининг ўзи ҳозирча «Дордой» ва «Жунхай»нинг савдогарларидан норозилигига изоҳ бермади.

«Дордой» ва «Жунхай» бозорларининг савдогарлари бунгача ҳам митингга чиқишган. Аввалгисида улар патент тизимини қолдиришни, солиқларни кўпайтирмай туришни талаб қилишган.

Ҳозирги икки йил ичида ҳукумат товар сотиб, хизмат кўрсатган тадбиркорлар учун бир қанча янги қоида-талабларни киритган. Масалан, ҳукумат улардан касса назорат машинасини (НКМ), электрон товар-транспорт қўшимча варағини (ЭТТН) ва ҳисоб фактурадан фойдаланишни талаб қилмоқда. Шу сабаб Бишкекда ва бир қанча ҳудудларда норозилик акциялари ўтган.