МХДҚ раиси Камчибек Ташиев «давлатга хиёнат қилиб, бирликка раҳна солишга ҳаракат қилганларга шафқат бўлмайди» деб билдирди. Бу ҳақда у 2-сентябрда фейсбук саҳифасига ёзди.
«Кимда ким давлатга хиёнат қилса, кимда ким давлат тинчлигига раҳна солса, уларга шафқат бўлмайди. Куч идораларининг жавоби уларга кескин бўлади!» — деди махсус хизмат бошчиси.
Ташиев бу билдирувни Жогорку Кенеш депутати, «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров ИИВ томонидан қўлга олинган шароитда билдирди.
ИИВнинг спецназлари Мадумаровни 2-март куни тушгача вояга етмаган боласи билан сайр қилиб юрганда ушлаб кетишгани маълум қилинган.
Ижтимоий тармоқларда Мадумаровни жиноят қидирув бошқармасидан судга олиб келингани ҳақидаги видеолар тарқади. Ҳозирча унга қайси модда билан айб қўйилгани номаълум. Судга халқ вакилининг тарафдорлари ҳам, журналистларни ҳам киритмаётгани айтилди.
ИИАдан бу ҳақидаги маълумотларна аниқлик киритишаётганини билдиришган. Ҳозирча муассаса маълумот бермади.
Шу йилнинг 2-июнида Ташиев билан Мадумаров парламентда сўз талашиб баҳслашиб кетган. Унда Ташиев халқ вакилини олдин «қўлингни синдираман», кейин «қамайман» деб қўрқитган эди.