Ўш аэропортида тахминан нархи 5 млн сомдан кўп олтин буюмларни ноқонуний олиб ўтишга олиб ўтишга ҳаракат қилган киши қўлга олинди. Бу ҳақда 1 сентябрда МХДҚнинг чегара хизматининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, гумондор оғирлиги 848 граммни ташкил қилган олтин буюмларни божхона қонунини четлаб ўтиб, Ўш — Истамбул йўналишидаги самолётга олиб киришни истаган.
Қўлга олинган одам 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси. У ҳужжатлар тўлдирилгандан кейин тегишли идораларга ўтказиб берилди.
13 июнда Ўш вилоятида Хитойдан ноқонуний йўл билан товарларнинг реал миқдорини камайтириб кўрсатиб юрган божхона хизматининг икки инспектори ва тадбиркорлар қўлга олинган.
Уларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида 200 тоннадан ортиқ товар божхона тўловларини тўлашда ҳисобга олинмай, давлат ғазнасига йирик миқдорда зарар қилган.