«Чегара билмас мухбирлар» прессанинг эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилоти қирғиз судини «Клооп»ни тугатиш ҳақидаги даъвосини «асоссиз, абсурд ва сиёсий характерда» деб рад этишга чақирди. Халқаро ташкилотдан Қирғизистон президенти «айтилган танқидга аллергиядан жабрланиб, Марказий Осиёдаги эркин прессанинг сўнгги оазисини йўқ қилиш билан мустақил ОАВни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда» деб таъкидлашди.
«Чегара билмас мухбирлар» ҳукумат «Клооп»ни тарқатиш ҳаракати ҳақида нашр давлат раҳбари билан «Барселона» футбол клубига боғлиқ фаворитизм ҳақидаги суриштирувини эълон қилгандан кейин билдирганини ҳам эслатиб ўтишди. «Клооп»нинг президентнинг қариндошлари ва Россиянинг атом гиганти «Росатом»нинг ҳамкорини «Барселона» футбол клубининг франшизаси билан алоқаси борлигини айтиши Жапаровни ғазаблантирди.
28 августда футбол клубининг юлдузлари билан учрашувдан бир кун олдин президент «Клооп»нинг журналистларини «негатив» излайсизлар деб айблаган. 22 августда суриштирув чиққан куни судга Бишкек шаҳар прокуратурасидан «Клооп»ни тугатиш талаби билан даъво аризаси келиб тушгани маълум бўлди. Унда прокурор МХДҚ берган баҳосига ва ўтган йили кузда ва бу йил баҳорда ўтказилган уч экспертизага таяниб, «Клооп» «амалдаги ҳукуматнинг фаолиятини кескин танқид қилишга […] ва давлат ва муниципал органларнинг вакилларини дискредитациялашга ҳаракат қилмоқда» деб билдирган.
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти ҳужжат билан танишиб, «Клооп»га нисбатан даъво «ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз абсурдли аргументларга асосланган» деган хулоса чиқарди. Шундай қилиб, прокурор «Клооп»ни ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказган эмас деб айбламоқда, аммо амалдаги қонун интернет нашрларидан буни талаб қилмайди.
«Клооп»нинг ҳукуматга қарши негативли муносабатининг далили қатори прокурор керак бўлса интернетда топиш мумкин бўлмаган мақолаларни келтирган. Шунингдек, ҳеч қандай мисол келтирмай туриб, «Клооп»ни «Қирғиз республикасининг фуқароларини рус миллатига нисбатан нуқсони бор» деб кўрсатишга ва «рус миллатидагиларга нисбатан сўзларга» айбламоқда.
«Бу Садир Жапаровнинг ўтган йилгача Марказий Осиёда сўз эркинлигини нисбатан оазиси деб саналган ўлкада мустақил ОАВни қўрқитишга ва цензурага олиб келишга биринчи ҳаракати эмас», — деб таъкидлайди RSF’нинг шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлимининг бошчиси Жанна Кавелье.
— Унинг айтилган танқидларига нисбатан аллергияси бордай, буни унинг жуда эмоционал бўлгани тасдиқлаб турибди. Унинг «Клооп»нинг суриштирувига ошиқча ва нафратли реакцияси ва ундан кейинги абсурдли юридик ҳужум унинг асл юзини кўрсатмоқда. RSF Бишкек судини бу асоссиз даъвони инкор қилишга чақиради».
«Чегара билмас мухбирлар» «Клооп» 2007 йили очилгандан бошлаб кўплаган баҳсли воқеаларни, унинг ичида Қирғизистоннинг божхона хизматидаги юзлаган миллион долларлик коррупцияни фош қилганини таъкидлайди. Нашр бунгача ҳам ҳукумат томонидан босимга учраган.
Халқаро журналистлар бунинг барини «Азаттиқ Радиоси»нинг воқеасига ўхшатди. Аввалига «Азаттиқ»нинг сайти Қирғизистонда блокланиб, кейин бу ОАВни тугатишга ҳаракат қилишган. 2023 йилнинг 12 июлида «Азаттиқ» нашри ҳукумат томонидан юридик таъқибга нуқта қўйиш учун Тожикистон билан бўлган чегара жанжали бўйича ҳеч қандай айби йўқ сюжетни сайтидан ўчирган.
Ҳозирда Қирғизистон пресса эркинлиги бўйича дунё индексида 2022 йилга қараганда 50 позицияга пастлаб, 122-ўринни эгаллади. Қирғизистон кўп вақтдан бери давом этаётган Марказий Осиёдаги эркин ОАВнинг оазиси Жапаровнинг режимини бўғган босими остида йўқолиб бормоқда деб билдиришди RSF’дан.