29 августда Жалолобод шаҳрида Испаниянинг «Барселона» футбол клубининг машҳур ўйинчилари кичик болалар, блогерлар ва ижодкорлар билан футбол ўйнашди. Ўйин вақтида айрим мухлислар куч тизимларининг қаршилигига қарамай майдонга чиқиб кетишди.
View this post on Instagram
Ташкилотчилар мухлисларни майдонга югурманглар деб илтимос қилишига қарамай, ўйин тугагунча бундай ҳолатлар бир неча марта такрорлангани айтилди.
Шундай кўриниш машҳур футболчилар кечки овқатни тановул қилаётган ресторанда ҳам такрорланди.
Бугун 30 августда Бишкекда «Барса»нинг ва «Осиё»нинг афсоналари ўртасида футбол бўйича учрашув ўтказилади. Унда президент Садир Жапаров ҳам Осиёнинг жамоасида ўйнаши маълум бўлди.
Қирғизистондаги «Барса»нинг академияси
«Клооп»нинг журналистлари суриштирув чиқариб, «Барселона» футбол клубининг Қирғизистондаги франшизасининг эгалари қатори МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг ака-укалари билан давлат раҳбарининг яқин одамлари борлигини айтиб беришган.
Давлат раҳбари суриштирувчи журналистларнинг маълумотларини тасдиқлаган. Бироқ Жапаров журналистларни «пашшадан фил ясаб, ёмонликни ёзиб, инвесторларни қўрқитишмоқда» деб кескин танқид қилган.
Эртасига Бишкек шаҳар прокуратураси Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақида ариза бергани маълум бўлган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори — «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.
Шунингдек, ҳужжатнинг кўп қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг материаллари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.