HRW: Қирғизистон ҳукумати «Клооп»га қарши даъво аризасини қайтариб олиши керак

132

Халқаро Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш Бишкек шаҳар прокуратурасининг «Клооп»ни ёпишни талаб қилган аризаси бўйича нашрни қўллаган баёнот чиқарди.

HRW’нинг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Сийнат Султаналиеванинг айтишича, «Клооп»га қарши даъво аризаси Қирғизистондаги ОАВ эркинлигига ва сўз эркинлигига қарши сўнгги ҳужум бўлиб ҳисобланади, бунинг бари ўлканинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларига, шунингдек БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг аъзоси сифатидаги мақомига тўғри келмайди.

Султаналиева «Қирғизистон ҳукумати аризани зудлик билан қайтариб, ўлкадаги мустақил ОАВни таъқиб қилишни тўхтатиши кераклигини» билдирди.

Бундан ташқари, НRW Қирғизистоннинг халқаро ҳамкорларига, жумладан Европа иттифоқига, Буюк Британияга, АҚШга ва ЕХҲТга мурожаат қилиб, қирғиз ҳукуматини аризадан бош тортишга ундашни ва сўз эркинлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

«Қирғизистон ҳукумати “Клооп”га қарши даъво аризасини қайтариб олиб, журналистларни касбий фаолияти учун жазолашга йўналтирилган барча ҳаракатларини тўхтатиши керак. Мустақил ОАВни сақлаш демократиянинг ишлаши учун асосий аҳамиятга эга ва танқидий овозларни босишга йўналтирилган ҳаракатларнинг барчаси Қирғизистон қўллашга интилган демократик қадриятларга таъсир қилади», — деб қўшимча қилди HRW’нинг асосчиси.

HRW’дан ташқари Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги, «Реформа» сиёсий партияси ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) ҳам «Клооп»ни қўлловчи баёнотларни тарқатишган. Ҳаммаси ОАВга осилишни тўхтатиб, прокуратуранинг «Клооп»ни ёпишни талаб қилган аризасидан бош тортишга чақиришган.

«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендер CPJ’га берган интервьюсида, нашрни ёпиш ҳақидаги ариза «Клооп»нинг суриштирувига боғлиқ бўлиши мумкин деб билдирган. Суриштирувда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ва МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг қариндошлари ўлкада Испаниянинг «Барселона» футбол клубининг академияси қурилишига алоқадор деб айбланган.

«Клооп»га қарши даъво аризаси

Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақидаги даъво аризасини пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига берди. Ҳужжатда даъвонинг сабаби сифатида — «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.

Аризага кўра, «Клооп Медиа» ОАВларининг давлат реестрида рўйхатга қўйилмаган, ташкилотнинг уставида эса маълумот тарқатиш ҳаракати кўрсатилган эмас деб айтилган. Аслида, «ёшларга ва фуқаролик жамиятининг бошқа вакилларига ижтимоий-сиёсий, иқтисодий процесслар бўйича фикрини эркин айтишга маълумот майдончаси тузиб бериш» кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатнинг кўп қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг материаллари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.