Таълим вазирлиги: Ўқитувчилар учун минг ўринли пансионат қурилади

108

Президент Садир Жапаров 2024 йили ўқитувчилар учун минг ўринли пансионат қуришга топшириқ берди. Бу ҳақда 29 августда Таълим вазири Канибек Иманалиев ўқитувчиларнинг август конференциясида билдирди.

Маълумотга кўра, давлат раҳбари бу топшириқни тегишли ташкилотларга 25 августда берган.

Бундан ташқари вазир 700 ўқитувчига имтиёзли нархда ипотека насия турида уй қурилишини, лойиҳанинг ер масаласи ҳал бўлганини айтди. Турар-жой қаерга қурилишини ва унинг қурилиши қачон бошланиши ҳақида маълумот берилмади.

Муаллиф: Фатима Нургази қизи