Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон келаси куз-қиш мавсумида электр энергиясини ўзаро олиб-бериб туришга келишишди. Бу борада уч давлатнинг вакили 25-26-августда Остонада ўтган учрашувда келишишганини Қозоғистоннинг Энергетика вазирлиги билдирди.
«Учрашув давомида бир қатор келишувлар имзоланиб, электр энергиясини етказиш миқдори ва муддатлари аниқланди. Шунингдек, томонлар электр энергиясини соатлик ҳисобга олиш механизмини киритиш имкониятини ишлаб чиқиш; хўжалик субъектилари ўртасида режадан ташқари оқимларни изга солувчи шартномаларни тузиш; режадан ташқари оқимларни изга солган амалдаги шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш кераклигига тўхтатилшди», — дейилади муассасанинг маълумотида.
Вазирликдан сув хўжалиги ва энергетика муассасалари вакилларининг кейинги учрашуви ноябрда Бишкекда ўтишини қўшимча қилишди.
Икки қўшни давлатдан ташқари, электр энергиясини импорт қилиш бўйича Қирғизистоннинг Туркманистон ва Россия билан ҳам келишуви бор. Россия билан Қирғизистон бунгача энергетика вазири Таалайбек Ибраев айтгандай электр энергиясини импортини кўпайтиришни режалаштирмоқда.
«Бизда “Турманэнерго” ва “ИнтерРАО” билан шартнома бор. “ИнтерРАО”, бизнинг режа бўйича, йил охиригача бизга 1,5 млрд кВт/с беради. Турманистондан 1,6 млрд кВт/с келади. Келаси йили Турманистондан 1,7 млрд импорт қиламиз деб ражалаштиряпмиз», — деган у.