Видео: Қирғизистонга «Барселона»нинг собиқ сардори Карлес Пуйоль келди

28 август куни эрталаб «Барсело» футбол клубининг афсонавий ҳимоячиси ва собиқ сардори Карлес Пуйоль келди. Футболчини Бишкекнинг «Манас» аэропортида кутиб олиш видеосини «Барселона» футбол академиясининг Қирғизистондаги Инстаграм аккаунти эълон қилди.

Аэропорт ёнида Пуйолни «Барса» деб бақириб турган клубнинг ёш мухлислари кутиб турди. Аммо афсонавий ҳимоячи имзоси қўйишга тўхтамади.

Пуйоль ва «Барселона»нинг афсонавий ўйинчилари 30 августда Бишкекда «Осиё афсоналари» жамоаси билан майдонга тушади. «Осиё афсоналари» жамоасининг таркибида президент Садир Жапаров ҳам ўйнаши кутилмоқда.

Ушбу баҳс Жалолободда «Барса» футбол академияси очилиш маросими муносабати билан бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳақида Қирғизистон футбол иттифоқи (КФС) бунга қадар хабар берган эди.

Жалолободда «Барселона»нинг футбол академиясини Қамчибек Ташиевнинг ўғиллари қуриши маълум бўлган. Бироқ уларнинг ҳамкорлари орасида Садир Жапаровга, Қурманбек Бакиевга яқин инсонлар ва Росатом билан яқин алоқада бўлган Россия-Қозоғистон энергетика магнати бор эканини билганлар кам.

Сўнгги йилларда у Қирғизистонда бир қанча конларни ва Қирғизистон фуқаролигини олган. Буни «Клооп»нинг журналистлари аниқлашган.