Режиссёр Актан Арим Кубат Франциянинг санъат ва адабиёт орденининг кавалери номи билан тақдирланди

109

Қирғизистонлик кинорежиссёр Актан Арим Кубат Франция Маданият вазирлигининг санъат ва адабиёт орденининг кавалери номи билан тақдирланди. Бу ҳақда 28 августда киношунос Гулбара Толомушова инстаграм саҳифасида билдирди.

Сурат: Гулбара Толомушова

Маълумотга кўра, тегишли фармонни Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак имзолаган. 1957 йили Францияда ва дунёда санъат ва адабиётни ривожига қўшган ҳиссаси учун таъсис этилга ушбу мукофот саноқли кишига берилиши айтилади.

«Қирғизистон Республикаси халқ артисти Актан Арим Кубатнинг “Бешкемпир”, “Маймун”, “Свет аке”, “Кентавр”, “Эсимде” фильмлари Франция билан ҳамкорликда суратга олинган. Қирғизистонлик кинорежиссёр Канн халқаро кинофестивалининг расмий дастурида иштирок этиб, Европа кино академиясини аъзо бўлган. Унинг “Свет аке” фильми ҳам “Режиссорларнинг икки ҳафталиги” дастурида Канн кинофестивалининг иштирокчиси бўлган», — деб ёзади Толомушова.

Киношунос, Актан Арим Кубатнинг фильмлари  Франциянинг бошқа кинофестивалларида ҳам иштирок этгани, лауреант бўлгани ҳамда Франция кинотеатрларида кенг намойиш этилганини таъкидлади.

Франциянинг Қирғизистондаги элчилиги 31 августга қадар режадан ташқари ёпиқ бўлгани учун маълумотга аниқлик киритишнинг имкони бўлмади.

Ўтган йилнинг 18 декабрида Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган XVI Халқаро Евроосиё кинофестивалида Актан Арим Кубатнинг «Эсимде» фильми «Энг яхши фильм» совринини қўлга киритган.

Фильм, шунингдек, Asian Pacific Screen Awards ҳакамлар ҳайъатининг бош мукофотига сазовор бўлган. 2007 йили таъсис этилган халқаро мукофот дунё кинематографиясида «Осиё Оскари» деб аталиб келади.