Тон: Кок-Мойнок-1 қишлоғига сел келиб, 30та турар-жойни сув қоплади

150

Иссиқкўл вилоятининг Тон туманидаги Кок-Мойнок-1 қишлоғида 30 хонадоннинг майдонини, ертўлаларини ҳамда ички йўлларини сел қоплади. Бу ҳақда 28 августда ФВВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, табиий офат 27 авгусда рўйхатга олинди. Сел келган ҳудудни тозалаш учун ФВВдан 32та ходим, маҳаллий аҳолидан 10 киши чиқди.

Сурат: ФВВ
Сурат: ФВВ

Шунингдек, оғир ишларни бажаришга вазирликдан қўшимча 6та, маҳаллий ҳукуматдан 2та техника жалб қилинди.

Жорий йили республикада йилига ўртача ҳисобда 73та сел келди, унинг 6таси фавқулодда ҳолат деб рўйхатга олинган.

Август ойининг бошида 10дан ортиқ кучли сел рўйхатга олинган, унда Иссиқкўл вилоятининг Туп, Жети-Огүз туманлари ҳамда Чолпон-Ата шаҳри, Жалолобод вилоятининг Ахси, Бозорқўрғон, Олабуқа туманлари, Боткен вилоятининг Боткен тумани талофат кўрган.

Муаллиф: Фатима Нургази қизи