Йўл патрул хизматининг бош инспектори, милициянинг катта лейтенанти шантаж билан олган порани қайтариб бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 26 августда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумондор 9 августда ҳусусий ҳайдовчилик мактабда инструктори билан амалиётга чиққан рус фуқаросидан пул талаб қилган.
«У йўл қоидасини бузгани учун асоссиз айблов, дарс ўтиш имкониятидан ажратаман деб қўрқитиш ҳамда гувоҳнома олишга тўсқинлик қилиш орқали жабрланувчидан 10 000 сом олган», — деб таъкидлашди махсус хизматдан.
Гумонланувчи 24 августда аввал олган пулини қайтариб бераётганда қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, 17 августда МХДҚ тарафидан гиёҳванд моддани ноқонуний айлантириш ҳолатларини яшириш ва пора талаб қилишда гумонланиб ИИВнинг беш ходими қўлга олинган эди.
Ходимлар қўлга олингандан кейин 18 раҳбар жазоланиб, олти нафари ишдан бўшатилган.