Қизилқияда саёқ ит тишлаб олган саккиз киши касалхонага тушди

145
Иллюстратив сурат

Баткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида дайди ит саккиз кишини тишлаб, улар касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 25-августда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, дайди ит топилиб йўқ қилинди. Кейинги таҳлил учун итнинг мияси патологик материал қатори Баткендаги ветеринар лабораторияга юборилди.

Шу ит 3 бош қора молни тишлагани аниқланиб, ҳозирда 10 кунлик назоратда бўлади.

Ит тишлаган турғунларнинг бари Қизилқия шаҳридаги тиббий ёрдам кўрсатиш марказининг травматология бўлимига ётқизилиб, қутурмага қарши иммуноглобулин ва вакцинанинг шартсиз курси тайинланди.

Вазирликдан инфекция тарқалишини олдини олиш бўйича эпидемияга ва эпизоотияга қарши чоралар давом эттирилаётганини қўшимча қилишди.

Қутурма касаллиги — бу вакцина билан бошқарилувчи зоонозли вирусли касаллик. Вирус одамга деярли 99% уйда боқилган итлардан юқади. Шунингдек, қутурма уй ҳайвонларидагина эмас, ёввойи ҳайвонларда ҳам бўлиши мумкин.

Инфекция одамга ва жониворларга тишлаб ёки титиб юборганда, кўпроқ шалоқ орқали юқади.

Номаълум ит тишлаб олган одам яраланган жойни зудлик билан совун билан ювиб, кейин тез орада яқин жойлашган тез ёрдам бўлимига мурожаат қилиши ёки тез ёрдам хизматини чақириши керак. Бемор шифокор кўрсатган эмлов курсидан ўтиши керак.

Даволаш курси — тишланган жойнинг ҳолати ва беморнинг аҳволи оғирлигига қараб танланади. Эмлов бепул.