Қирғиз спортчилари Чолпон-Ата шаҳрида ўтаётган самбо бўйича жаҳон кубогининг биринчи кунида бир олтин, бир кумуш ва беш бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт департаменти билдирди.
22 август куни 98 килограммдан юқори вазнда беллашган Бекболот Токтогонов олтин медал олди. Мираида Медетбек қизи аёллар орасида самбо бўйича 65 килограмм оғирликда кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, Кайрат Жусуп ўғли (58 кг), Темирлан Уланбек ўғли (58 кг), Фарух Мамажанов (88 кг), Артур Сансизбеков (98 кг) ва Сиймик Жапаров (98 килограммдан юқори) бронза медални олди.
Мазкур турнир Иссиқкўлнинг Чолпон-Ата шаҳрида ўтди — мусобақа 22 августда бошланиб бугун якунланди. Унга Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Болгария, Озарбайжон, Арманистон, Хитой, Россия, Беларус ва Исроилдан келган спортчилар қатнашди.