Иссиқкўлнинг Чолпон-Ата шаҳридаги от майдонида кўпкари бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мусобақа 13 августда бошланиб, финал учрашувидан кейин 20 августда якунланди.
«Клооп» кўпкарининг финал ўйинларидан олинган суратларни тақдим қилади.
Биринчи марта ташкил қилинган жаҳон турнирига олти давлатнинг — Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, АҚШ, Россия ва Афғонистон — жамоаларидан иборат 12 гуруҳ қатнашди.
Икки тур билан — олий ва клублар лигаси — ўтган мусобақа билан бирга 45 ёшгача бўлганларнинг кўпкари мусобақаси ҳам ўтказилди.
Олий лигада Қирғизистоннинг «Ынтымак» жамоаси чемпион бўлиб, бош совринга 2 миллион сом қўйилди. Иккинчи ўринга дейилган 1 миллион сом «Астана» жамоасига берилди. Учинчига 800 минг сом топширилди.
Клублар лигасида бош совринни Қирғизистоннинг «Жаштык» жамоаси олди. Бу гуруҳ Россиянинг Олтой республикасидан келган «Красноярск» жамоасини 10:7 ҳисобида енгди. Учинчи ўринга Ўзбекистондан келган гуруҳ чиқди.
«Жаштык»қа 2 миллион, «Красноярск»ка 1 миллион, «Ўзбекистон» жамоасиги 500 минг сом пул мукофотлари топширилди.
45 ёшгача бўлган кўпкаричиларнинг мусобақасида Қирғизистон билан Қозоғистоннинг жамоалари беллашиб, Қирғизистон 4:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Уларга 600 минг, иккинчи ўринни эгаллаганларга 400 минг сом берилди.
Кўпкарига қатнашган АҚШнинг ковбойлари томошабинларнинг эътиборини тортди. Россия, Афғонистондан келган жамоаларга қизқарли совғалар берилди.
Кўпкари бўйича жаҳон кубогини икки йилда бир ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу йилги финал учрашувни минглаган одамлар кўргани келди. Улар ўзларининг жамоаларини қўллаб туришди.
Кўпкари — қирғиз миллий от ўйини. Қоида бўйича ўйинчилар улоқни талашиб, уни рақибларига олдириб қўймай, қарши жамоанинг той қозонига ташлаши керак. 2017 йили кўпкарини инсониятнинг моддий бўлмаган мерослар рўйхатига киритган.