Бозорқўрғонда одам ўлдиришда гумонланган 49 ёшли турғун қўлга олинди

115

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида қотилликда гумонланган 49 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 21 августда вилоят милициясидан маълум қилишди.

Қайд этилишича, 20 август куни тонгги соат саккизлар атрофида туман милициясига эшикнинг олдидаги сўрида матога ўралган жасад ётгани ҳақида хабар келган. Милициядан марҳум 34 ёшдаги шу туманнинг яшовчиси эканини билдиришди.

Гумондор. Сурат: Жалолобод вилоят ИИБ

Мазкур факт Бозорқўрғон туман ИИБнинг жиноятларнинг ягона реестрига «Қотиллик» моддаси билан рўйхатга олиниб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.