Иссиқкўл: Милиция 271 ўспирин болалар ҳар хил ишларда ишлаётганини аниқлади

178

Иссиқкўл вилоят ички ишлар бошқармасининг болалар ишлари бўйича нозири кўл четида ишлаётган вояга етмаган 271 болани аниқлади. Бу ҳақда 21 августда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, август ойида ота-онасининг ғамхўрлигисиз қолган болаларнинг тахминий иш ўринларини интенсив текшириш жараёни олиб борилди. Натижада умумий 2187 объект назоратдан ўтказилди.

Сурат: Иссиқкўл вилоят ИИБ
Сурат: Иссиқкўл вилоят ИИБ

Милициядан ёзги сайёҳлик мавсуми вақтида Иссиқкўл вилоят ИИБнинг болалар ишлари бўйича инспекторлари «Өспүрүм — эмгек» номли тезкор олдини олиш чоралари ўтказиб туришини билдиришди.

Асосий мақсад — вилоят ҳудудида ёзги дам олиш вақтида болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларнинг соғлигига зарар етказувчи ишларни аниқлаш бўлиб ҳисобланади.

ЮНИСЕФнинг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 26,7% вояга етмаган болалар ишлайди. Қишлоқ жойларида болалар шаҳарда яшаганларга қараганда кўпроқ ишлашга мажбур бўлишади.

Болалар меҳнатининг кўрсаткичи Норин ва Талас вилоятларида энг юқори, энг паст кўрсаткич — Бишкек ва Ўш шаҳарларида.