Ирригация институтининг бошчиси чегарада кутиб турган фуралар бўйича Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ирригация институти «Ак-Тилек» ва «Кен-Булун» ўтказиш пунктларида қозоқ чегарачилари фураларни ўтказмаётгани борасида Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилди. Оғир юк машиналарининг ҳайдовчилари Қозоғистон Қирғизистон Киров сув омборидан сув беришни тўхтатгани учун юк ташувчи машиналарни атайлаб кутдирмоқда деб икки кундан бери шикоят қилишмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ирригация институти нима дейди?

Иқтисод фанлари доктори, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ирригация илмий текшириш институтининг директори Улан Чортомбаев Фейсбук саҳифасида Қозоғистон ҳукуматига мурожаатини йўллади. У Қозоғистонга сув бериш сув омборида сув қолмагани учун тўхтатилганини тушунтирди.

«Ҳурматли қардош қозоқ дўстлар! Сизлар божхона постларидан бизнинг юк ташувчи машиналарни ўтказмай, чегара постларида узоқ навбат кутдирдингиз. Сабабини биз сизларга сув бермай тўхтатиб қўйди деб тушунтиряпсизлар. Баҳордан бери Киров ва Орто-Токой сув омборларидан тинимсиз сув бердик. Ўзимизда сувсиз қолсак ҳам икки давлат ўртасидаги шартномаларни, протоколларни ва мажбуриятларни тўлиқ бажардик», — деб ёзди у.

Чортомбаев сўзи қуруқ бўлмаслиги учун Киров сув омборининг спутникдан олинган суратини ҳам жойлади. Икки сурат солиштирилганда сув омборининг майдони тўрт ой ичида анча камайиб кетганини кўриш мумкин.

«Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздай, мана бу Киров сув омборидаги спутникдан олинган биринчи сурат баҳор фаслидаги сув тўлиб турган вақти. Иккинчи сурат бугунги ҳолати. Сув йўқ. Сув йўқ бўлса, сизларга нимани берамиз? Сув бор бўлиб, сизларга бермаётгандай гапирманглар. Ҳозир 21-аср. Спутник орқали барини кўриб олсангиз бўлади», — деди у.

Сув омборининг тубида балиқлар қолди, — деб сўзини давом эттирди амалдор, — агар бу сувни Қирғизистон оқизиб юборса, балиқлар ўлиб йўқ бўлади.

«Балиқларнинг ҳам яшашга ҳақи борку. Келинглар бир-биримизга тақиқ қўймай, қардошлик муносабатлари билан ишимизни давом эттирайлик. Чегарангизни ёпмай, аксинча, машиналарни тез-тез ўтказиб туринглар. Эртага яна сув керак бўладиган вақт келади. “Тотувлик бор жойда ризқ бор”. Ризқимизга туфурмайлик», — деб сўзини тугатди Чортомбаев.

Кўп ўтмай чегара хизмати 22 август куни тушга яқин «Ак-Тилек» назорат ўтказиш пунктида навбат кутган машиналар сони 430га етганини билдирди. 21 августда чегарада турган фураларнинг сони оз бўлган — 370га яқин.

«Ўтган суткада Қозоғистондан Қирғизистонга 274 автомашина кирди. Қирғиз республикасининг МХДҚ чегара хизмати ҳеч қандай чеклов киритмаганини ва ўтказиш пункти ҳар доимги режимда ишлаётганини маълум қиламиз», — деб билдиришди чегара хизматидан.