Азимбек Бекназаров: Эртадан бошлаб муддатсиз очлик эълон қиламиз

170

Кампиробод иши бўйича айбланиб қамоқда ётган собиқ сиёсатчи ва фаоллар яна очлик эълон қиладиган бўлди. Бу ҳақда 21-августда ишнинг фигурантларидан бири, сиёсатчи Азимбек Бекназаров суд залида билдирди.

Улар суд ёпиқ ўтказилаётганига, ишнинг материаллари билан танишишнинг тартиби аниқланмаганига норози бўлишмоқда.

«Биз бундай ноқонуний процессларга қатнашмаймиз, иш билан танишмаймиз ва эртадан бошлаб муддатсиз очлик эълон қиламиз. Президентга, Жогорку Кенешга ва халқаро ташкилотларга мурожаат қиламиз, бизнинг бошқа иложимиз қолмади. Қамоқдагиларнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича илтимослар судда кун тартибига киритилмади. Ишнинг материаллари билан танишиш тартиби аниқланмади. Суд ёпиқ ўтади деган қарор ҳам йўқ», — деди Бекназаров.

21-августдаги суд мажлиси ишнинг материаллари билан ташиш учун деган асосда 5-сентябрга жилдирилди.

16-августда Кампиробод иши бўйича қамоқдаги сиёсатчилар Равшан Жээнбеков, Кенешбек Дуйшўбаев ва Жениш Молдокматов ишнинг материаллари билан танишолмаётганини айтишган.

2022 йилнинг октябрида қирғиз-ўзбек чегарасидаги Кампиробод сув омборининг ерини Ўзбекистонга беришга қарши чиққан 30га яқин сиёсатчи ва фаол қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйган.

Уларнинг кўпчилиги асоссиз қамалганини айтиб, очлик эълон қилиб, ноябрда бошланган акция декабрнинг охиригача давом этган. Айримлари суд мажлисларида ҳушидан кетиб, бошқалари аҳволи оғирлашгани сабаб касалхонага ётқизилган.

Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар мана шу очиқ айтилган сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган дейишади.

Фаол ва сиёсатчиларнинг кўлга олинишини бир қанча депутатлар айтиб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан қўлга олинганларнинг ҳаммасини бўшатишга чақирган.

Асосий саҳифадаги сурат Равшан Жээнбековнинг фейсбук саҳифасидан олинди.