МБ: АҚШ ва ЕИнинг талабларига эътибор қилмаслик иккинчи даражадаги санкцияларга сабаб бўлиши мумкин

178

Миллий банк «Ишкер Медиа» нашрига АҚШ билан Евроиттифоқнинг санкциялар режимининг талабларини эътиборга олмаслик қирғиз компанияларини иккинчи даражадаги санкцияларга учраши эҳтимоли эканини билдирди.

Бундан ташқари, нашрнинг билдиршича, миллий банк ўлканинг банк тармоғига АҚШ томондан иккинчи даражадаги санкцияларни киритиш эҳтимоли юқори эканини тасдиқлаган.

«Тижорий банкларга уларнинг иши қонун талабларини, жумладан террористик ишни молиялашга ва жиноий даромадларни легализациялаш (қонунийлаштириш) қарши курашиш, хавфсиз, соғлом банк ишини олиб боришнинг умумий қоидаларини ва ҳозирги иқтисодий – геосиёсий вазиятни ҳисобга олиш билан ишлаш кераклиги ҳақида хат юборилади», — деб билдиришди миллий банкдан.

Шунингдек, давлатнинг марказий банки кредит муассасаларига банкнинг мижозларига хизмат кўрсатишда қонун талабларига мувофиқ текширишда ички назоратни кучайтириш кераклигини таклиф қилган. Қолаверса, миллий банк санкциявий хавфларни минималлаштириш бўйича тегишли чоралар кўриш зарурлиги ҳақида ҳам маълум қилди.

АҚШ ва Евроиттифоқ Қирғизистон ҳукуматини кўпдан бери Россия ва Россияни Украинага ҳужумини қўлласа, иккинчи даражадаги сакцияларга учраши ҳақида огоҳлантириб келади.

Ҳозирча ғарб давлатлари Қирғизистоннинг тижорий банкларига санкция киритмаган, бироқ бунга Россияга иккиламчи турда фойдаланувчи санкциявий товарларни етказилишига алоқадорлиги айтилган Қирғизистоннинг бир неча компанияси илинган.

Шундан кейин МХДҚ «АҚШ ва ғарб давлатлари Россияга қарши киритган санкциявий чекловлар режимини бузишга қирғиз давлатининг ҳам, давлат тузимлари билан компанияларнинг ҳам алоқаси йўқлигини» билдирган.

Бироқ махсус хизмат санкциявий чоралар бузилишига ташилган товарларнинг сўнгги истеъмолчиси кимлигини билмаган хусусий компаниялар илиниб қолиши мумкинлигини яширмаган.

Қирғизистон Россиянинг Украинага ҳужуми борасидаги масалада бетараф экани билан ҳукумат амалда Россия билан турли тармоқларда, жамладан иқтисод ва савдо алоқасида ҳамкорликни давом эттириб келади.