Ўш: Йирик миқдорда пора олишда гумонланган МХДҚнинг терговчисига 2 млн сом жарима солинди

125
МХДҚнинг Ўш шаҳридаги биноси, 20-январь. Сурат: Бакай Алмаз / Kloop

Йил бошида МХДҚнинг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг биносида 15 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган махсус хизматнинг терговчисига 2 млн сом жарима солинди. Бу ҳақда «Клооп»га 16-августда Октябрь туман суди билдирди.

Маълумотга кўра, суднинг ҳукми шу йилнинг 27-апрелида чиққан. Унга кўра, гумондор «Ўзгача йирик миқдорда пора олиш» моддаси асосида айбдор деб топилган.

Ҳукмга нисбатан апелляция тартибида шикоят тушиб, ҳозирда суд текширув давом этмоқда.

20-январда Бош прокуратура МХДҚнинг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг биносида махсус хизматнинг терговичисини 15 минг доллар пора олаётганда қўлга олган.

Ўша куни айрим нашрлар ўз манбаларига таяниб, ИИВнинг 20га яқин аскари МХДҚнинг Ўшдаги бўлимига «бостириб кирганини ва ИИВ билан МХДҚ ходимлари ўртасида муаммо чиққанини» ёзишган.

Воқеа бўлган жойда юрган «Клооп»нинг журналисти ИИВнинг вакилига таяниб, икки муассасанинг ходимлари ўртасида тортишув бўлмаганини айтган.

21-январда МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев куч тизимларида ҳеч қандай келишилмаган иш-ҳаракатлар бўлмаганини айтган. Шунингдек, махсус хизматнинг раиси бу иш ҳақида айрим амалдорлар ва ОАВнин вакиллари «нотўғри маълумот тарқатганини» айтиб, «улар жавобгарликка тортилиши керак» деб билдирган.