Караколдаги туғруқхонада шифокорларнинг эътиборсизлиги сабаб янги кўз ёрган аёл ва унинг боласи оғир аҳволда эканини яқинлари маълум қилишди. Улар 15-августда президентга мурожаат қилиб, ишни назоратига олишни сўрашди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Маълумотга кўра, 10-августда аёл режали кесарево йўли билан туғдирилиши айтилган. Бироқ 13-августда тўлғоқ бошланганда шифокорлар у зўзи туғади деган қарорга келишган. Туғруқ оғир ўтгани айтилди.
«Шифокорлар қарамагани сабаб боланинг ва аёлимнинг аҳволи жуда оғир. Боланинг қўли ва акыреги синган, миясига қон қуйилиб кетибди. Шуни ўз назоратингизга олсангиз», — деб мурожаат қилди аёлнинг эри.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хизмат текшируви бошланганини билдиришди. Муассаса бу воқеа учун жавобгар эканини таъкидлаб, ҳозирда гўдакка ҳам, янги кўз ёрган аёлга ҳам тегишли ёрдамлар кўрсатилаётганини айтишди.
Шу йилнинг январь ойида мазкур касалхонада янги туғилган гўдак вафот этган олти рўйхатга олинган. Бунга туғруқхонадаги инфекция сабаб бўлгани айтилиб, етакиси ишдан бўшатилган.