Президент Садир Жапаров 13 августда Иссиқкўлдаги Булан-Соготту қишлоғидаги от майдонида кўпкари бўйича клублар орасидаги биринчи жаҳон кубогини очди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.
Жапаров кубокнинг очилишида ота-боболар миллий ўйинларни, миллатни миллат қилиб сақлаб келган урф-одатни омонат қолдириб кетишганини таъкидлади. Шунингдек, президент бу ўйинни кенг тарқалишига ҳисса қўшаётганларга ва мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
«Миллатнинг саломатлиги бугунги кунда давлат сиёсатимизнинг устивор йўналиши бўлиб ҳисобланади. Кучли Қирғизистон қуриш юртимизда соғлом, эрки мустаҳкам, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш зарур!» — деб таъкидлади давлат раҳбари.
Кўпкари бўйича жаҳон кубогига олти давлатнинг жамоаси қатнашмоқда: Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, АҚШ, Туркия ва Россия. Мусобақанинг совринли фонди 10 млн сомни ташкил қилади. Беллашув 20 августгача давом этади.
Кўпкари — қирғиз миллий от ўйини. Қоида бўйича ўйинчилар улоқни талашиб, уни рақибларга бермай, қарши жамоанинг той қозонига ташлаши керак. 2017 йили кўпкари инсониятнинг моддий бўлмаган мерослар рўйхатига кирган.