Қўшниси томонидан зўравонликка учраган 9 ёшли қизнинг онаси ҳақиқатчидан ёрдам сўради

179

Қўшнисининг зўравонлигига учраган 9 ёшли қизнинг онаси жамоатчиликдан ва ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаевадан ёрдам сўради. Бу ҳақда Ҳақиқатчи институтидан билдиришди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг маълумотига кўра, жабрланган қизнинг онаси Жаманбаевага зўрлик кўрсатиш иши бўйича суд жараёни тез-тез сурилиб, унга нисбатан босим бўлаётганини айтган.

«Суд жараёни чўзилмоқда, етти суд мажлисидан бештаси ўтмай қолди, сабаби айбланувчини судга олиб келишмаган.

Кейин судья меҳнат таътилига чиқиб кетди. Тез-тез жараённи тўхтатишганидан, мен ишга ҳам боролмаяпман, уйни қараб боқаётган фақат менман. Адвокатнинг пулини ҳам тўлашим керак. Суд эса қайта-қайта ўтмай қолмоқда», — деди аёл.

Бундан ташқари, аёл қўшнилари унинг ўзини ҳам, қизини ҳам ёмонлаб, босим ўтказишаётганини қўшимча қилди.

«Бизни ёмон кўрсатиш ниятлари бор. Мен фақат ўзимнинг қизимни ҳимоя қилмоқчиман ва айбдор одам жазосини олиб, ҳақиқатга етсам дейман. Нима қилсам бўлади? Менга ғамхўрлик, кўмак керак», — дейди у.

Бу ишни Сўқулуқ туман суди «Ифлос ҳаракатлар» моддаси билан кўриб чиқилмоқда. Ҳақиқатчининг маълумотига кўра, воқеа бу йил февраль ойида бўлган.

Аёл қизи қўшнисининг зўраовнлигига учраганини билгандан кейин милицияга ариза ёзган. Экспертиза қиз қўшни одамнинг зўравонлиги ҳақида ҳақиқатни айтиб берганини тасдиқлаган.

Жаманбаева аёлнинг шикоятини эшитгандан кейин давлат идораларини қизни ҳуқуқий томондан ҳимоя қилишга чақириб, жазони ижро этиш хизматининг раҳбариятидан айбланувчини ТИЗОдан судга олиб келишни таъминлашни сўради.

Болаларга нисбатан зўравонлик

ИИВнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2022 йил бошидан бери болаларга нисбатан 438 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.

Ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортмоқда. Кўпроқ зўравонлик бўйича қўзғалган иш судга етмайди, сабаби кўп ҳолларда болалар қариндошлари томонидан зўравонликка учрайди. Жабрланганларнинг оиласи ариза ёзишга қарор қилсада, қариндошлари билан келишиб, шикоятдан бош тортишади.

Болаларга нисбатан зўравонликнинг кўпайиши сабаб президент Садир Жапаров 2022 йилнинг августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирган қонунни имзолаган.

Сиз ёки яқинларингиз зўравонликка учраса қуйидаги манзилларга мурожаат қилса бўлади.

Болалар ва ўсмирлар учун Бишкек шаҳрида болаларга ёрдам бериш маркази ишлайди. Унга қуйидаги рақамлар билан мурожаат қилса бўлади: +996773192099 ва +996707079597.

Жалолободдаги ҳам болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақамлари: +996773741191.

Зўравонликдан жабрланган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:

  • Чуй вилояти Бишкек, Карасаев кўчаси №73, телефон: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934;
  • Ўш вилояти Ўш, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1, телефон: 03222 62288;
  • Талас вилояти Талас, телефон: 0778 4366775;
  • Иссиқкўл вилояти Қоракўл, Жамансариев кўчаси № 163, телефон: 03922 50405, 03922 50212;
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33, телефон: 03945 24546.