Бостерида вафот этган 23 ёшдаги йигитнинг ўлимида гумонланганлар қўлга олинди

156

Ёш йигитнинг ИИВ 23 ёшли Бекбол Аманкуловнинг ўлимида гумонланган тўрт киши қўлга оилнганини билдирди. Аманкулов 6 августга ўтар кечаси «Алтын кум» пансионатида вафот этган. Марҳумнинг дўстлари ва қариндошлари Аманкулов калтакланиб вафот этганини айтишган.

ИИВ билдиришича, 8 августда воқеа бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

Муассасадан тергов ишлари давомида 100дан ортиқ фуқаро сўроқ қилиниб, улардан 44 гувоҳ воқеа бўйича кўрсатма берган. Улар воқеа бўлган жойга яқин жойлашган бар, кафе, ресторан ва дўконларнинг ишчилари. Милициядан билдиришларича, гувоҳ сифатида сўроқ қилинган фуқароларнинг айримлари ёлғон кўрсатма беришгани сабаб ҳозирда уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Қотилликда гумон қилинган фуқаролар 28 ва 32 ёшли фуқаролар. Улар икки ойга қамоққа олинди.

Гумондлорлар. Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати.

«Ҳозирда қўзғалган жиноят иш асосида воқеа сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда», — деб қўшимча қилишди ИИВдан.

ўлими ҳақида 6 августда маълум бўлган. Сиртдан текширув давомида йигитнинг танасида калтакланиш белгилари сезилган эмас.

Милициянинг маълумоти бўйича, марҳум кўл четидаги барда дам олаётганда номаълум одамлар билан айтишиб кетган. Кейин ўша барнинг олдидан ҳушсиз ҳолда топилган — биринчи ёрдам кўрсатиш ҳеч қандай натижа бермаган.

Вафот этган йигитнинг қариндошлари ва дўстлари текширувдан норози бўлиб, президентга мурожаат қилишган.

Вафот этган Бекбол Аманкулов.

7 августда бу ишни президент Садир Жапаров ўз назоратига олгани маълум бўлган. Бунгача президент милицияга ва ўзининг вилоятидаги мухтор вакилига Иссиқкўлда дам олувчиларнинг ва сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашни топширган эди.