Президент Садир Жапаров «Халқаро фавқулодда ёрдам ҳақидаги қонунга» ўзгартиришлар киритган қонун лойиҳасига қўл қўйди. Мазкур лойиҳа шу йилнинг 29 майида Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган.
Унга кўра, энди Вазирлар Маҳкамаси ўлкада фавқулодда вазият юзага келган вақтда мамлакатга келиб тушган халқаро ёрдамдан қандай фойдаланиш ҳақида ҳисоб бериши керак бўлади.
Шунингдек, халқаро тез ёрдам бериш бўйича кўмаклашиш гуруҳи тузилиб, унинг таркиби, ваколатлари ва ишлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланади.
«Кўмаклашиш гуруҳининг ишини яхшилаш, юкларга ва ходимларга керак бўлган ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида республика миқёсида мунтазам ишловчи махсус гуруҳ тузилади», — дейилади маълумотда.
Шунингдек, фавқулодда ҳолатни бартараф қилишга ёрдам берган халқаро ташкилотлар ёки гуруҳлар қандай кўмаклашиш ҳақида ФВВга ҳар ойда маълумот бериб туришга мажбур.