Қорасув: Кўприкдаги сув қувури қулаб, икки киши вафот этди

179

12 августда Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Нариман қишлоғида йўл устидан ўтган сув қувури қулаб, икки киши вафот этди. Бу ҳақда Ўш вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, соат 09:40 чамасида, Алай районининг 47 ёшдаги турғуни юк ташувчи J-FANG русумидаги машина билан кетаётиб, йўлнинг устидаги сув қувурига урилган.

Натижада қувур, қарши томондан келаётган «Дэу-Нексия» русумидаги автомашина устига қулаб тушган.

«Автомашинанинг олдида ўтирган икки киши воқеа жойида вафот этган ва автомашина орқасида келаётган уч йўловчи (иктаси ёш бола) жароҳатланиб, касалхонага етказилган», — деб билдиришди милициядан.

Бу бўйича сут-тиббий, йўл қоидаси бузилиши бўйича суд-автотехник, трассологик экспертизалар тайинланди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сув қувурини уриб юборган машинага бириктирилган цистернадаги давлат номери Хитойга тегишли экани, машина қирғиз-хитой чегарасидан келаётгани айтилмоқда.