Касалманд ва ёлғиз қолган аёлларга ёрдам берувчи 74 ёшдаги Зинаида

154

Зинаида Анатольевна 74 ёшда. У кўнгиллилардан. Ўзи ҳам ёшидан қатъий назар, касалманд ва ёлғиз қолган аёлларга уй ишларида ёрдам беради: овқатини қилади, дори-дармон ва озиқ-овқат олиб келиб беради. Ундан ташқари, хосписдаги болаларга, шунингдек бир неча ташкилотда кўнгилли бўлиб бошқа қарияларга ҳам ёрдам беради.

Зинаида ёрдами учун пул олмайди, ўзини «кўнгилли ёрдамчиман» деб ҳисоблайди.