Ўшда Улуғ Ватан урушининг 103 ёшдаги фаҳрийси вафот этди

128
Улуғ ватан урушининг фаҳрийси Суранбай Алиев. Сурат: Ўш вилоят маъмурияти

Ўшда улуғ ватан урушининг фаҳрийси Суранбай Алиев 103 ёшда вафот этди. Бу ҳақда 8 августда президентнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги билдирди.

Алиев Суранбай — 1920 йилнинг 10 майида Ўш вилоятининг Олай туманига қарашли Жошолу қишлоғида дунёга келган.

Мактаб ёшига етганда шу қишлоқдаги бошланғич мактабда билим олган. Ўсмирлигидан йигирма ёшигача колхозда ишлаган.

1941 йили улуғ ватан урушига отланиб, Совет иттифоқининг Саратов, Волгоград, Калининград, Ростов-на-Дону шаҳарларини озод қилишга қатнашган.

*Улуғ ватан уруши — бу атама билан Совет ва Россия тарих манбаларида ва айрим постсовет республикаларида иккинчи жаҳон урушининг 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган оралиғи айтилади. Танлов миллатчи Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилгандаги ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.

1944 йилнинг декабрь ойида миллатчи фашистлар билан бўлган кучли тўқнашувда ўнг кўлидан оғир жароҳат олиб, госпиталга ётқизилган. Кейинчалик урушдан қайтиб келиб, туғилган қишлоғидаги колхозда омборчи, бир неча йиллар давомида чўпон, йилқичи бўлиб ишлаб, Қорасув туманидаги Отуз-Адир совхозида молни семиртириш комплексида ишлаган. Чорвачиликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб, 1986 йили нафақага чиққан.

Урушда кўрсатган жасорати учун бир неча орден, медаллар билан тақдирланган. Аёли Мария Мирзаева билан 4 ўғил, 4 қизнинг ота-онаси бўлиб, 80 га яқин набира кўришган.

Қаҳрамоннинг номи Қорасув туманидаги Медресе қишлоғининг кўчаларидан бирига берилган.

Муаллиф: Айчурук Кенжекулова