Коммерсантъ: Бабановнинг оиласи билан алоқадор фирма Россия компаниялари учун омбор қуради

118

Омурбек Бабановнинг оиласига алоқадор дейилган компания Бишкекнинг четида катта омбор комплексини қуради. Келажакдаги савдо майдонларини ижарага оладиганларнинг асосийларини логистик операторлар билан маркетплейстерни қўшиб, россиялик компаниялар тузади. Бу ҳақда 9 августда мазкур лойиҳанинг консультанти ҳисобланган NF Group’га таяниб «Коммерсантъ» нашри ёзди.

Asia Park омбор комплекси тушадиган ернинг майдони 28,8 гектарни, омборнинг ўзини майдони 163 минг кв метрни ташкил қилиши маълум.

Нашрнинг ахборот манбаи билдиришича, лойиҳани «Траст KG» фирмасининг тизимлари амалга оширмоқда.

«СПАРКда (Россиянинг аналитика тизими) компаниянинг бош директори деб Жанибек Мирзабаев кўрсатилган, “Ъ” у билан боғлана олмаган. Исми аниқ шундай одам “Кыргызстан” банкининг директорлар кенгашига киради, банкдан “Ъ” қисқа вақтда жавоб ололмаган. Маҳаллий ОАВда Мирзабаев олдин ҳукумат раҳбари бўлган сиёсатчи Омурбек Бабановнинг жияни деб айтилган. “Траст KG’нинг” эгаси деб ОАВда Бабановнинг опаси Ая Бабанова айтилган», — дейилади материалда.

NF Group’нинг ҳамкори Константин Фомиченко омбор Қирғизистон учун катта бўлишини таъкидлади. Ҳозирда сифатли таклифнинг умумий ҳажми 46 минг кв метрни тузишини, бироқ омборнинг қурилиши битганда бу кўрсаткич 4,5 марта кўпайишини айтди.

Фомиченко Қирғизистонда савдо майдонларининг танқислигидан ижара ҳақи Москва вилоятларидагидай бўлиб қолганини қўшимча қилди — 1 кв метрнинг бир йиллик ижараси 6,5 минг рубль.

Бироқ материалда россиялик девелоперлар маҳаллий бозорларнинг маблағи кам ва транспорт инфраструктура етарлича ривожланмаган деган хавотирлар сабаб ҳозирча Марказий Осиёда ишлашга тайёр эмаслиги айтилади. Уларнинг фикрича, ҳозирда Марказий Осиёда нархлар долларга боғланган, бу ўз навбатида «лойиҳалар учун қўшимча валюта хавфларини юзага келтиради».

Нашрнинг божхона брокерлар тармоғидаги суҳбатдоши Қирғизистон Европанинг санкциявий юкларини ташиш учун фаол фойдаланилаётганини айтиб берган.

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, «Траст KG» компаниясининг бошчиси қатори «Мбанк» (собиқ Қирғизистон тижорий банки) тижорий банкида ҳам директорлар кенгашига кирган Жанибек Мирзабаев кўрсатилган. Мирзабаев Бабановнинг қариндоши экани ҳам маълум.

Муаллиф Медина Шамшидинова