Социал-демократлар партиясининг лидери Темирлан Султанбеков 2019 йилдаги Қўйтош воқеаси бўйича бош прокуратурага мурожаат қилди. У мурожаатни 9 августда фейсбук саҳифасига жойлади.
Султанбеков назорат органига Қўйтош воқеасидаги 1700 жабрланувчининг аризасини кўриб чиқиш илтимосини келтирди. Унинг айтишича, мурожаат қилганлар орасида ўқ еганлар ҳам бор.
Ариза эгалари тўрт йил олдин ўзларини «жабрланувчи» деб топиш бўйича бош прокуратурага мурожаат қилгани, бироқ ҳамон уларнинг илтимосига жавоб бўлмагани айтилган.
Ҳозирча бош прокуратура Султанбековнинг мурожаати бўйича изоҳ бермади.
Қўштош воқеаси
Қўйтош воқеаси 2019 йилнинг августида бўлган. Унда собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Батукаев иши» бўйича Қўйтошдаги уйида қўлга олиниб, қамоққа олинган.
Операция давомида Атамбаевнинг тарафдорлари милиция ва спецназ билан тўқнашган. Натижада спецназ бошчисининг ўринбосари Усонбек Ниязбеков вафот этган. 170дан ортиқ одам жароҳатланган.
Атамбаев криминал Азиз Батукаеавни ноқонуний бўшатилгани сабаб 11 йилга судланган. 2019 йилдан бери бир неча жиноий иш қўзғалиб, қамоқда ўтирган Атамбаев 2023 йилнинг 14 февралида қамоқдан чиқарилган.
У Испанияга премьер-министр Педро Санчеснинг шахсан таклифи билан бориб даволаниши маълум бўлган. Бироқ Атамбаев ҳамон бир неча жиноий ишнинг фигуранти бўйича қолмоқда, улар судда бугунга қадар кўриб чиқилмоқда.
Қўйтош воқеаси бўйича айрим сиёсатчилар оқланган. Воқеага боғлиқ қўзғалган жиноий ишларни Бишкекдаги Биринчи май туман судида кўрилади.