9 августда АҚШ Сенатидаги халқаро муносабатлар қўмитасининг бошчиси Боб Менендес санкциявий чекловлар бузилгани бўйича Жапаровга мурожаат қилган.
У Қирғизистон «тақиқланган буюмларни Россияга ноқонуний импорт қилиш томондан шерик бўлмоқда» деб огоҳлантириб, Жапаровни бундай кўринишни олдини олиш учун ишончли қоидаларни ўрнатишга чақирган.
Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкция
Россия 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум бошлангандан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритиб, ҳарбий соҳада қўлланиши мумкин технологиялар экспортини қийинлаштирган.
Бироқ Россия бу чекловларга илинмай қолган бошқа давлатлар орқали, жумладан Қирғизистон ва Қозоғистон орқали ғарб технологияларини олишни давом эттирмоқда.
АҚШ умумий беш қирғиз компаниясига санкция киритган. Бунга мазкур компаниялар «Россиянинг ҳарбий ва мудофаа тармоқларига қўллов кўрсатган» деган сабаб асос бўлган.
АҚШ Қирғизистоннинг компанияларига қарши санцияларни киритишни режалаштираётганини аввалроқ ўз манбаларига таяниб The Washington Post нашри ёзди.
МХДҚ бу маълумотга изоҳ бериб, текширув бошланганини билдирган. Махсус хизматдан «АҚШ ва ғарб давлатлари Россияга қарши киритган санкциявий чекловларни сақлаш режимини бузишга қирғиз давлатининг ўзини ҳам, унинг давлат тузимлари билан компанияларининг алоқаси йўқлигини» айтган.