Россияда хотинини болаларининг кўз олдида ўлдирган қирғизистонлик қўлга олинди

135

2 августда Россиянинг Москвага яқин Дмитров шаҳрида 45 ёшли қирғизистонлик 44 ёшли турмуш ўртоғини болаларининг кўз олдида ваҳшийлик билан ўлдирди. Маълумотни ташқи ишлар вазирлиги 7-августда тасдиқлади.

Жиноят ҳақида оиланинг 18 ёшли катта қизи ижтимоий тармоқларда айтган. Унинг айтишича, 2 август куни отаси хонадонда онасига 3-4 марта катта пичоқ сайган. Аёл ўлим билан олишаётганда гумондор акасини чақириб, ҳужжатлар ва пулларни йиғиштиришган.

«Иккиси ҳам бемалол ҳужжатларни, турли нарсаларни йиғиштириб, онамнинг устидан ташландиқ нарса каби устидан ҳатлаб юришди. Уларни уйнинг ҳужжатлари билан пул қизиқтирди», — деган катта қизи.

У онасининг ўлимини 9, 11 ва 16 ёшли вояга етмаган укалари ҳам кўрганини таъкидлади.

«Биз беш фарзандмиз. Ҳозир учтасини Россиядаги кризис марказига олиб кетишди. Мен онамнинг опаси билан онамнинг жасадини туғилиб ўсган қишлоғига олиб келиб, қариндошлари билан дафн қилдик. Отам томондан ҳеч ким ҳамдардлик билдириб, қўнғироқ ҳам қилмади, аксинча синглиси “нимага милиция чақирдинглар” деб бизни уришди», — деб ёзган у.

Қиз жамоатчиликдан ёрдам сўраб, Москвадаги юристларни, адвокатларни ёрдамга чақирган.

4 августда Россиянинг тергов қўмитаси Дмитров шаҳрида аёлини ўлдиришда гумонланган одам қўлга олинганини маълум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал рашкдан келиб чиққан. Бир қанча экспертизалар тайинланиб, тергов давом этаётгани айтилди.

7 августда Ташқи ишлар вазирлигидан марҳум ва гумондор қирғизистонлик эканини, уларда Россиянинг ҳам фуқаролиги бўлганини билдирди.

Вазирликдан консуллик марҳумнинг яқинларига керакли ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.