Ўш вилоятининг Қорасув туманида 30 ёшли шахс ўқдан жароҳатланиб, жонлантириш бўлимига тушди. Бу ҳақда 4-августда Turmush нашри ўз манбааларига таяниб ёзди.
Маълумотга кўра, воқеа 4-августда тахминан соат 11:30 атрофида бўлган. Жабрланувчининг онаси ҳам маълумотни тасдиқлаб, боласини «Ош» аэропортидаги йўлда отиб кетишганини айтган.
«Улар [отиб кетганлар] пул алмаштириш жойида ишлаган болалардан пул олиб турганлар экан. Менинг болам шериги билан “сизлар кимсизлар?” деб сўрагани ўша машинани тўхтатишибди. Ўқ отган одамнинг ҳайдовчиси ҳам бор экан. Кейин у машинадан тушиб менинг боламни ура бошлабди. Бир неча марта ўқ отган экан, бўйнига икки ўқ тегибди», — деди жабрланувчининг онаси.
Ўш вилоят милициясидан «Клооп»га воқеага алоқадор ва гувоҳ бўлганларни аниқлаш ишлари бораётганини айтишди.
8-июлда Чотқолда 38 ёшли турғунга бир неча марта ўқ отган 30 ёшли гумондор қўлга олиниб, икки ойга қамоққа олинган.
Жабрланувчи билан гумондорнинг уюшган жиноий гуруҳга алоқаси борлиги айтилган. Аммо бу маълумотни милиция тасдиқлаган эмас.
ИИВнинг маълумотига кўра, ҳозирда 1 200га яқин одам уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси сифатида рўйхатга олинган. Ўтган йили жиноий гуруҳнинг 153 аъзоси қўлга олинган — уларнинг 17 ни ўзгача мақоми бор.