Ўшда 2 млрд долларга «Ош Сити» номли ақлли шаҳар қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг саҳифасида хабар берилди.
Лойиҳага кўра, қурилиш ишлари инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳукумат шаҳар ҳудудига 500та кўп қаватли бинони, шунингдек мактаблар, болалар боғчаси, касалхоналар, парклар ва скверлар қуришни кўзламоқда. «Ош Сити»нинг яшовчиларидан солиқ тартибида давлат бюджетига 4 млрд сом, маҳаллий ғазнага эса 250 млн сом тушиши кутилмоқда.
Мэриянинг маълумотига кўра, келажакда Ўш ҳудудини кенгайтириб, ундаги аҳоли сонини эса 1 млн кишига етказиш режалаштирилмоқда.
Янги шаҳарни қуриш плани Ўш шаҳрининг маъмурий-ҳудудий реформасига бағишланган йиғилишида муҳокама қилинди.
Шунингдек йиғилишда янги саноат-савдо ҳудуди, шаҳар четига янги кичик туманлар билан 32 гектар ерга муниципал бозор қуриш каби яна бошқа бир неча йирик инвестиция лойиҳалари ҳам таклиф қилинди.
Муаллиф: Акилай Курманова