«Альфа Телеком» (MEGA) компаниясининг харидлар тизимидаги қонунбузарлик бўйича қўлга олинган компаниянинг собиқ раҳбари Азат Базаркулов давлатга моддий зарарни қайтариб берди. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи Май туман судининг матбуот хизматидан билдиришди.
Харажатни қайтаргандан сўнг, Бозоркуловга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, уй қамоғига чиқарилди. Суд маълумоти бўйича, у ва ушбу иш бўйича айбланаётган яна икки киши 6 миллион 709 минг сомга тенг давлатга келтирилган зарарни қайтариб беришди.
Бозоркулов 2023 йилнинг 9 сентябригача уй қамоғига чиқарилди.
Бозоркулов шу йилнинг июнь ойида қўлга олинган. Ўшанда МХДҚдан «Альфа Телеком»нинг харид тизимида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганини айтиб, Базаркуловга нисбатан «Тижорат ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддаси асосида айблов қўйилганини хабар қилишган.
Бозоркуловга қадар МХДҚ «Альфа Телеком»нинг собиқ етакчиси Акилбек Жамангуловни ҳибсга олган. 2022 йили март ойида МХДҚдан Жамангулов йирик миқдордаги фирибгарликда гумон қилинаётганини билдиришган. Бироқ, 2022 йил июнда у уй қамоғига чиқарилган.