Бишкек: Тез ёрдам хизматида ишловчи ходимлар маошини кўтаришни талаб қилишмоқда

131

Бишкекнинг Тез ёрдам марказининг ходимлари маоши озлигидан норози. Улар 1 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биноси олдига маошни оширишни талаб қилиб митинг ўтказишди.

Тез ёрдамнинг ходимлари омманинг айтишича, вазир Алимкадир Бейшеналиев даврида маош кўтарилган, аммо ундан бери камайиб кетяпти. Сўнгги беш ойдан бери уларнинг маоши кескин камайиб кетган.

«Бунгача кўтарилган, бироқ оздан-ойга озая бошлади. Яқинда янгиликлардан биз ўртача 27-30 минг сом ойлик олишимизни, бунга рози эканимизни айтишди. Бу гапни тез ёрдам хизматининг бош шифокори ўзи айтди. Умуман бундай эмас. Ўртача ойлик 11-15 минг сом», — деди ходим.

Пойтахтнинг тез ёрдам хизматининг ҳам бош ходими бирор марта 20 минг сом маош олмаганини таъкидлади.

«Бизда иш ҳақини тўлаш (иш ҳақини жамоавий тўлаганда қўлланилган ҳар бир ходимнинг умумий натижага қўшган ҳиссасининг сони ва сифати томондан умумлаштириб баҳолаш) деган нарса бор. Бизга уни кераги йўқ. Бизга доимий маош керак. Мана ҳозир ЭАКга миллионлаган сомлар бўлиняпти дейишяпти, бироқ биз миллион деган сўзни эшитмадик. Кейин 20 минг сомдан 12 минг сомга тушиб қоляпти дейишяпти. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам камайиб кетяпти. Аммо бизга 20 минг сом ҳам етмайди. Бизга доимий маош керак. Шуни кўтариб беринглар бизнинг мақсадимиз шу, биз бола-чақамизни боқишимиз керак. [Марказга] фақат талабаларни олишади, талабалар эса 1-2 йил тажриба йиғиш учун ишлашади. Менга ўхшаганлар ишламайди, сабаби уларни болаларни боқиш учун чет ўлкага мухожир бўлиб кетишади», — деб норози бўлди у.

Бишкекнинг Тиббий тез ёрдам маркази ходимларининг йиғини. Сурат: Салия Хурова «Клооп» учун
Бишкекнинг Тиббий тез ёрдам маркази ходимларининг йиғини. Сурат: Салия Хурова «Клооп» учун

Митингга чиққанларнинг айтишича, марказ раҳбарияти ходимларнинг норозилиги ҳақида билгандан кейин зудлик билан йиғин ўтказди. Йиғинга барча ходимлар, қолаверса меҳнат таътилида юрганлар ҳам чақирилган. Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбарлари, муассаса етакчисининг ўринбосари Улан Садиков ҳам бўлган.

Тез ёрдам хизмати вакилининг айтишича, раҳбарият маош озайиб кетганини баҳор фасли, ходимларнинг кўпи меҳнат таътилига кетгани билан боғлаган. Уларга иш ҳақи, таътил учун тўлов бошқа ходимларнинг ҳисобидан берилган. Бироқ тез ёрдам ходимларининг айтишича, маош баҳорда эмас, бошқа пайтда ҳам оз бўлган.

29 июнда Тиббиёт ходимларининг куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг бошчиси Акилбек Жапаров шифокорларнинг ойлиги 35-50 минг сомгача кўтарилади деб ишонтирган. У ҳозирда шифокорлар 19 мингдан ортиқ, оилавий шифокорлар — 25 мингдан ортиқ, ўрта тиббиёт ходимлари 17 мингдан ортиқ маош олаётганини айтган.