Бишкекнинг Биринчи май туман суди Туризмни ривожлантиришни қўллаш фондининг собиқ етакчиси Елена Калашникова ва унинг ўринбосари Александр Валитовни уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда 30 июлда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.
Илтимосни МХДҚнинг терговчиси бериб, суд уни 28 майда қаноатлантирган. Энди улар тергов муддати тугагунча, аниқроғи 22 августгача уй қамоғида бўлишади.
Терговчи келтирган илтимосга биноан, Калашникова 12 млн сом, Валитов эса 1,5 млн сом давлатга тўкиб, келтирилган моддий зарарни тўлаган.
4 майдаги парламент йиғинида МХДҚ Калашниковага нисбатан коррупция бўйича жиноий иш қўзғагани маълум бўлган. Бунгача 28 апрелдан фонднинг офиси ва етакчиси Калашникованинг уйи тинтув қилинган.
Шунингдек, Калашникова жиноий иш қўзғалгани ҳақида парламентга келиб эшитганини айтиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари тинтув ўтказганини билдирган.
18 майда МХДҚ Елена Калашникова билан унинг ўринбосарини коррупцияда гумон қилиб қўлга олган.
Махсус хизмат устав капитали 1 млрд сомлик бу фондда пул мақсадсиз сарфланиб, раҳбарият ўзига юқори маош белгилаб олгани ва қурилиш ишлари асл нархидан кўпайтириб кўрсатилганини билдирган.
Туризмни ривожлантиришни қўллаш фонди 2022 йилнинг мартида Қирғизистоннинг сайёҳлик тармоғини ривожлантириш мақсадида тузилган. Фонднинг устав капитали 1 млрд сом.