Боткен: Орунбековни ишдан олишни талаб қилган турғунларга босим бўлаётгани айтилмоқда

143
Ак-Сай. Сурат: Жениш Айдаров / Azattyk

Президентнинг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси Дайирбек Орунбековни ишдан бўшатишни сўраган Боткеннинг Ак-Сай қишлоғининг яшовчиларига қишлоқ бошчиси босим ўтказаётгани айтилди. Қишлоқ раҳбари Алимбек Сабиров эса бу маълумотни инкор қилди.

31 июлда «Интербилим» жамоат ташкилотининг вакили Гулгаки Мамасалиева «Клооп»га берган интервьюсида қирғиз-тожик чегарасидаги Ак-Сай қишлоғининг турғунларига уларнинг билдирувидан кейин босим бўлаётганини айтди.

Ак-Сайнинг турғунлари 24 июлдаги қирғиз-тожик чегарсидаги сўнгги можарода «аниқланмаган, бир томонлама маълумот тарқатгани учун» Орунбековни ишдан бўшатишни талаб қилишган. Уларнинг мурожаатини Мамасалиева фейсбук саҳифасига чиқарган.

«Менга бир яшовчи қўнғироқ қилиб, қишлоқ раҳбари “ижтимоий тармоқдаги билдирувни ўчиринглар, битган ишни нимага қайта қўзғайсизлар” деб билдирганини айтди. Бу хатни ўчириб юборишимни сўради. Ўзи интервью беролмайди, қаттиқ кўрқитишган. Агар яна айтса бундан ҳам ёмон қилишади», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ак-Сай қишлоғининг бошчиси Алимбек Сабиров «Клооп»га мурожаат қилган турғунларга босим бўлмоқда деган маълумотни рад этди.

«Ариза ёзганларга ҳеч ким босим ўтказмаган. Аксинча, қишлоқлик депутатлар Москвадан ва бошқа томондан кимлардир “ариза ёзинглар, қўл қўйдиринглар” деб ундаб, қўнғироқ қилаётганини айтишмоқда. Тинч яшаётган аҳолининг бошини айлантириб, шахсий манфаатлари учун фойдаланганлар бўлмоқда», — деди у.

Бироқ қишлоқ бошчиси «турғунларни ундаб, бошини айлантираётганлар» кимлигини айтмади.

Чегарадаги можаро, Орунбековнинг билдируви

24 июль куни кечда МХДҚнинг чегара хизмати Ак-Сай — Кок-Таш автойўлида қирғиз-тожик фуқаролари орасида жанжал чиққанини билдирган.

Унда жанжалга Ак-Сайнинг турғунлари кетаётган машинани Ворух анклавидан Хожаи Аъло қишлоғига кетаётган тожик фуқаролари машиналари билан тўсгани жанжалга сабаб бўлганини айтишган. Шунингдек, тожик томондаги Хожаи Аъло қишлоғининг турғунлари воқеа жойга борган қирғизистонлик милиция ходимларига ҳужум қилишганини билдирган.

Эртаси куни Дайирбек Орунбеков фейсбук саҳифасига келишмовчилик чиқишига «қирғиз фуқароларини маст ҳолда тожикларнинг никоҳ тўйи машиналарини тўхтатиб, тош билан уриб, ойналарини синдиргани» сабаб бўлди деб ёзган. Кейин у постни ўчириб, бу бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Ак-Сай қишлоғининг чегарадаги можарода калтакланган турғуни Женишбек Дубанаев Орунбековнинг «қирғиз фуқароси маст ҳолда бўлган» деган билдирувини рад этган. У тожик томон «воқеанинг ярмини тасвирга олиб чиқариб, қирғиз томонни айбдор қилиб қўйди» деб таъкидлаган.

Кейинчалик Ак-Сайнинг турғунлари президентнинг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси «Дубанаев билан аёлининг обрўсига путур етказганини» айтиб, Орунбеков давлат хизматида ишлашга «маънавий ҳуқуқи йўқ» деб билдиришган. Улар Дубанаевнинг укаси чегарадаги можарода ерини ҳимоя қиламан деб қурбон бўлганини таъкидлашган.