Шов-шувли муштлашувдан кейин депутатлик мандатини топширган Жанибек Абиров Бишкек шаҳрининг Ленин бир мандатли округидаги қайта сайловга қатнашиш учун ариза берди. Унинг исми МСКнинг сайтидаги номзодлар рўйхатига 28 июлда қўйилди.
Бунгача МСКнинг аъзоси Абдижапар Бекматов Абиров қайта сайловга қатнаша олмаслигини билдирган. Аммо у МСК коллегияли орган эканини, агар собиқ депутат ариза берса, кўриб чиқилишини айтган.
«Конституциявий қонунда шундай норма бор. Қайта сайлашга сабаб бўлган собиқ депутатнинг қайта сайловга қатнашишга ҳуқуқи йўқ. Иккинчи томондан маънавий томони ҳам бор. Бундай жавобгарликни ўйинчоқ сифатида қабул қилмаслик керак», — деган у.
МСКнинг яна бир аъзоси Кайрат Маматов Абировнинг депутатликка номзодлигини кўрсатишида ва сайловга қатнашишида «ҳеч қандай қонуний чекловларни кўрмаяпман» деб таъкидлаган.
«Депутатлик хизматда ишлашга маънавий ҳуқуқим бор»
Марказий сайлов комиссияси шу йилнинг 27 мартида Жанибек Абировни депутатлик мандатидан маҳрум қилган. унга Абировнинг ўз ихтиёри билан мандатини топшириш бўйича ариза бергани асос бўлган.
У аризани «кафеларнинг бирида қўриқчини калтаклагани» айтилиб, жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлган воқеадан кейин ёзган. У «депутат бўлиб ишлашга энди маънавий ҳуқуқим йўқ» деб билдирган.
Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Абировни баҳсли воқеага қатнашганини танқид қилиб, «бу феъл депутатнинг этикасига тўғри келмайди» деб билдирган. Шунингдек, у Абиров иштирокидаги муштлашув бўйича давлат раҳбари хабардорлигини айтган.
Кейинчалик парламентда Абировни жавобгарликка рухсат бериш бўйича махсус комиссия тузилган. Сўнгра Абиров жабрланувчи — тезкор чора кўриш гуруҳининг ходимларидан кечирим сўраган. ОАВдаги маълумот бўйича, жабрланувчи аризасини қайтариб олиб, барча даъволардан бош тортган.
Натижаси яроқсиз деб топилган сайлов
Абировнинг мандатини топширгани Бишкекдаги бир мандатли №26 Ленин сайлов округида муддатидан олдин сайлов ташкил қилишга асос бўлиб, овоз бериш 28 майда ўтган.
Энг кўп овоз олган Дамира Ниязалиевага «Овоз сотиб олиш» моддаси билан иш қўзғалган. Иккинчи ўринга чиққан Улан Сариев «овоз сотиб олишда» гумонланаётгани айтилган. Шундай қилиб, МСК сайлов натижасини яроқсиз деб топган. Уни уюштиришга 18 млн 636 минг 500 сом сарфланган.