Видео: Орто-Токой деярли тўрт мартага қуриб қолган. Вазирлик бу баҳорги қурғоқчилик туфайли дейди

161

Елена Дзимидович исмли Фейсбук фойдаланувчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Орто-Токой сув омборида тасвирга олган видеосини жойлади. Видеода сув омбори қуриб қолганини кўриш мумкин.

«Олдин бу ерда доим сув тўлиб турган», — дейди сув омборини тасвирга олган аёлнинг овози.

Июлнинг ярмида Сув ресурслари хизмати Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб, Орто-Токой сув омборидаги сувнинг ҳажми 37,3 млн метр кубни ташкил қилишини, бу 2022 йилга қараганда 139,2 млн метр кубга озлигини билдирган. Бу йил баҳорда сув етарли даражада йиғилгани, аммо июнда унинг ҳажми кескин пастлай бошлагани айтилган.

Бу Чуй вилоятидаги қурғоқчиликка боғлиқ бўлган — май-июнь ойида экин далалари суғориш сувисиз қолгани сабаб Орто-Токойнинг сувини қуриётган экин далаларига беришга тўғри келган.

Ўлкада сўнгги бир неча йилдан бери ёз келиши билан суғориш суви танқис бўла бошлайди. Айниқса, бу муаммо Чуй вилоятида кўпроқ кузатилади.