Futsal Cup 2023: Қирғиз терма жамоаси Афғонистон жамоасига бир гол фарқ билан мағлуб бўлди

124
Қирғизистоннинг футзал бўйича миллий терма жамоаси

23 июлда Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Futsal Cup 2023 халқаро турнирининг биринчи ўйини бўлди. Унда Қирғизистоннинг футзал бўйича миллий терма жамоаси Афғонистон жамоасига 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйинда қирғиз жамоаси учун икки голни Таалайбеков Данияр киритса, учинчи голни Шохрух Махмадаминов, тўртинчисини Мухамед Аскарбеков киритди.

Халқаро турнир 23-30 июль кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтмоқда. Мусобақага Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Афғонистоннинг терма жамоалари қатнашмоқда.

Қирғиз терма жамоасининг кейинги ўйини эртага 24 июлда бўлади — унда футболчилар Эрон терма жамоаси билан майдонга тушади.

10 июнда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг «Улуттар Кубогу-2023» халқаро мусобақаси ўтган. Гуруҳлар ўйинида Қирғизистон Афғонистонни 1:0 ҳисобида ютган, аммо Эронга 1:5 ҳисобида ўйинни бой берган. 3-ўрин учун бўлган учрашувда Омонга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, 4-ўринни олган.