Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров 2024 йил 1 январдан бошлаб барча давлат хизматлари ва сервис нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича йиғилишида маълум бўлди.
Жапаровнинг сўзларига кўра, бундай чора-тадбирлар транзакцияларни кузатиш ва солиқларни тўлашни тартибга солиш учун жорий этилган.
«Кўчма ёки кўчмас мулкни сотиш ёки бошқариш, ижарага бериш ёки ҳарид қилиш ҳамда сотиш бўйича барча операциялар нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши керак, бу ҳолда активларни рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишга ҳожат йўқ. Бусиз биз солиқларнинг сизиб чиқиб кетишини тўхтата олмаймиз ва уларнинг шаффофлигини таъминлай олмаймиз», — деди Жапаров.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбари, шунингдек, мамлакатда солиқ тўлаш мажбурияти ҳукумат амал қиладиган асосий тамойиллардан бири эканлигини таъкидлади.
«Аҳолидан фақат ихтиёрий равишда солиқ тўлаш талаб этилади, қолганини давлатимиз бажариши керак. Иқтисодий ватанпарварликни мамлакатга тўлиқ жорий этиш зарур. Солиқлар биз муваффақиятли мамлакатда яшаш учун тўлайдиган имконият нархидир. Солиқларни ўз вақтида тўлаш давлат фаровонлигини таъминлайди. Бу барча ривожланган мамлакатларда нормал ҳолат. Биз солиқларни мактаблар, ижтимоий объектлар: шифохоналар, болалар боғчалари қурилишига, шунингдек, пенсия ва иш ҳақини оширишга ҳисса сифатида қабул қилишимиз керак», — деди Жапаров.
Яширин иқтисодиёт билан курашиш ва янги солиқ кодекси
2021 йилнинг ёзида ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши фаол курашишга қарор қилди. Ўша пайтда Иқтисодий молия вазирлиги ҳали солиқ кодексининг янги таҳрирдаги биринчи лойиҳаси билан шуғуллана бошлаган.
Кейин бошқарма янги Солиқ кодекси лойиҳасининг мақсади «Солиқ қонунчилигини замонавий иқтисодий шароитларга мослаштириш» эканлигини маълум қилган.
Бошқарма, шунингдек, лойиҳа «солиқ тартиб-қоидаларини рақамлаштириш»ни янада кучайтиришга ёрдам беради, «тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш»ни таъминлайди, деб ҳисоблайди.
Кодекс бир неча бор ўзгартирилган. Шу билан бирга, улар «нуқсон ва номувофиқлик» туфайли бир неча бор танқид қилинган.
Мисол учун, солиқ кодексига киритилган янги ўзгартишлар туфайли ҳокимият тадбиркорлар ва савдогарларни назорат-касса машиналарини (ККМ) ўрнатиш мажбуриятини олди. Назорат-касса машиналарининг жорий этилишини мамлакат расмийлари кичик ва ўрта бизнесни «соя»дан чиқаришга уриниш сифатида изоҳлаган.
Бироқ 2021 йил давомида турли соҳадаги тадбиркорлар вақти-вақти билан ушбу талабга қарши митингларга чиқишди.
ЭТТН талаби 2023 йил 1 январдан кучга кирди. У товар айланмаси билан шуғулланувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланилиши керак. ЭТТНнинг ўзи ҳукумат томонидан тасдиқланган электрон ҳужжат бўлиб, унда маҳсулот, жўнатувчи, олувчи ва этказиб бериш воситаси ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Айрим тадбиркорлар ушбу тизимни қўллашда қийинчиликларга дуч келишди ва тизимнинг номукаммаллигидан шикоят қилишди. Бундан ташқари, Бухгалтерлар уюшмаси бухгалтерларнинг оммавий равишда ишдан бўшатилишига ЭТТН сабаб бўлганини айтди. Январ ойи охирида Халқаро ишбилармонлар кенгаши раҳбари Асқар Сидиқов ЭТТНни жорий этишни бекор қилиш ёки ҳеч бўлмаганда кейинга қолдириш кераклигини айтган.
17 феврал куни Давлат солиқ хизмати 2023 йилда тадбиркорлар дуч келган қийинчиликлар туфайли ЭТТН дан фойдаланмаганликлари учун жаримага тортилмаслигини маълум қилган эди.
Бироқ, савдогарлар яна митингга чиқишди. Охирги йирик акция 2 март куни Бишкекдаги Горкий майдонида бўлиб ўтди. Акцияга пойтахтнинг улгуржи бозорлари, жумладан «Дордой моторс», «Азиз», «Аламединский», «Ўш бозорлари»нинг юзлаб савдогарлари қатанишиб, ККМ ва ЭТТНни бекор қилишни талаб қилган
Расмийлар инновациялардан мақсад савдо ва бюджетга солиқ тушумларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш эканлигини таъкидламоқда. Бироқ, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари таъкидлаганидек, зарурат туғилганда мутасадди идоралар бозорларда назорат-касса машиналарини қўллашни кейинга қолдириш масаласини кўриб чиқади.
Ҳаммуаллиф: Салия Хурова