«Нелегал» операцияси ўтгандан кейин Москва ва Москва вилоятидан 130 қирғизистонлик депортация қилинди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Москвадаги элчилигининг консули Манас Жолдошбеков «Азаттиқ»қа билдирди.
Унинг айтишича, операция Москвада ва Санкт-Петербургда бўлган.
Россия ИИВнинг маълумотига кўра, шу йилнинг 19 июнидан 25 июнигача давом этган «Нелегал» операциясининг биринчи босқичи натижасида 7 мигрант депортацияланган. Шунингдек, икки мингдан ортиқ жиноят иши қўзғалган.
Операция тугаганига қарамай, муҳожирларнинг айтишича, қўлга олиш ва текширувлар ҳамон давом этмоқда. Куч органлари муҳожирларни истироҳат боғи, кафе ва кўчаларда текширишмоқда. 7 июлда Котельники шаҳрида ва 14 июлда Дзержинск шаҳрида куч органлари жума намозини тўхтатиб қўйишган.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Россияда миллионга яқин қирғизистонлик ишлайди. Ўлка фуқароларининг умумий 1,1 млндан ортиғи меҳнат миграциясида.
Муаллиф: Бекмирза Исаков.