Бишкек: «Октябрь» кинотеатри ёпилиб, биноси Чуй вилоят театрига ўтказиб берилди

108

Бишкекдаги «Октябрь» кинотеатри ёпилиб, бинони Шаршен Термечиков номидаги Чуй вилоят театрига ўтказиб берилди. Бу ҳақда 19 июлда «Клооп»га театрнинг адабий бўлим бошчиси Абибилла Пазилов билдирди.

Унинг айтишича, маданият вазирлигининг ташаббуси билан 18 июлда Кинематография департаменти билан театрнинг етакчилари бинони қабул қилиш ва ўтказиб бериш актини имзолади.

Яқинда бинонинг саҳнасини кенгайтириш, томошабинлар залида қайта қуриш ишлари бошланади.

Чуй вилоят театрининг 30 йиллик тарихи бор. Аммо театрнинг ўзини биноси йўқлиги учун кўп йиллар давомида ҳар ерда ишлаган. Сўнгги йилларда Бакен Кидикеева номидаги ёшлар театри биносига жойлаштирилиб, спектаклларини рус драм театрда, Муса Жангазиев номидаги қўғирчоқ театрида қўйишга мажбур бўлишган.

«Октябрь» — 1957 йили очилган Қирғизистондаги энг илк катта экранли кинотеатрлардан бири. Асосий зали 500 кишига, «Хроника» зали 120 кишига мослаштирилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи