Тоза сув йўқлиги сабаб норозилик акциясига чиқиб, «ноқонуний йўл тўсиш» ва «бебошлик»да гумон қилиб қўлга олинган уч киши икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда 18 июлда «Клооп»га Сўқулуқ туман судидан билдиришди.
Маълумотга кўра, блогер Эртай Искаков ва икки айбланувчининг эҳтиёт чораси 17 июлда кўриб чиқилди. Улар 15 сентябргача Бишкекдаги ТИЗО-1да сақланади.
Селекция қишлоғининг ва Сари-Озон участкасининг турғунлари тоза сув йўқлиги учун Жанубий магистралда 14 июлда акция уюштиришган. Унда яшовчилар йўл тўсгани ҳам маълум қилинган.
Эртаси куни ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова акцияга қатнашганларнинг айримларини милиция ушлаб кетганини айтиб, норози бўлган.
Сўқулуқ туман ИИБдан бу бўйича «Йўлларни ноқонуний тўсиш» ва «Безорилик» моддаси билан иш қўзғалиб, блогер Эртай Искаков ва икки турғун қўлга олинганини тасдиқлашган. Милициядан «йўлни ёпиш атайлаб уюштирилган» деб билдиришган.
Бундан ташқари, акцияга чиққан Селекция қишлоғининг турғунлари милицияга сўроққа чақирилаётгани хабар қилинган.
Кейин Селекция қишлоғига ва Сари-Озон, Арча-Бешик участкаларига тоза сув навбат билан берилаётгани маълум бўлган.