Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг Конституциявий суддаги вакили Алмазбек Молдобаев Конституциявий суднинг қарорларини қайта кўриб чиқишга йўл очган қонун лойиҳасига изоҳ берди. Мазкур ҳужжатни президент маъмурияти таклиф қилган.
Молдобаевнинг айтишича, Конституциявий суднинг судьялари ҳам хато қилиши мумкин, шунинг учун уларга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга имкон бериш керак. У Олий судни мисол қилди. Унинг айтишича, олий суднинг қарори ҳам охирги бўлиб ҳисобланади, бироқ Жиноят-процессуал кодекс унда янги ҳолатлар очилганда қайта кўриб чиқишга йўл беради.
«Сабаби Конституциявий судда ўзининг қарорларини қайта кўриб чиқишга имкон бўлиши керак. [...] Масалан ҳозир ҳеч ким кафолат беролмайди, судлар ҳам хато қилади, баъзан нотўғри ҳужжатлар берилади. Бизнинг халқимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун. [...] Ўзлари [Конституциявий суднинг судьялари] қарайди, ҳеч ким уларнинг устидан назорат қилмайди», — деб таъкидлади у. Қозоғистонда, Ўзбекистон ва Литвада ҳам Конституциявий судларда ўз қарорларини қайта кўриб чиқиш имкони борлигини қўшимча қилди.
Президент маъмурияти 17 июлда «Конституциявий суд ҳақидаги» конституциявий қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини эълон қилди. Ўзгартиришлар орқали Конституциявий судга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда.
Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Конституциявий суд ўзининг қарорини президент ёки Конституциявий суд раисининг таклифи билан қуйидаги ҳолларда кўриб чиқиши мумкин.
Қонун лойиҳасида қарор қандай вазиятларда қайта кўриб чиқилиши ҳақида ёзилган. Масалан, агар қарор қабул қилишга асос бўлган Конституциянинг меъёри ўзгарса, қарор чиқариш вақтида Конституциявий судга номаълум бўлган, мурожаат предмети учун номаълум бўлган ҳолатлар очилса ва қарор «Қирғизистон халқининг маънавий қадриятларига, жамиятнинг руҳиятига қарши келса» қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Амалдаги қонунга кўра, Конституциявий суднинг қарори охирги бўлиб ҳисобланади ва шикоятга ўрин йўқ.
Конституциявий суднинг охирги қарорларидан бири матчествога боғлиқ. Унга кўра, қирғизистонлклар 18 ёшга тўлганда матчество олишади. Аммо бу қарор жамиятга резонанс яратган. МХДҚ раиси Камчибек Ташиев эса «ҳеч қандай матчество бўлмайди, ким қабул қилса, ўша бекор қилсин!» деб ёзган.